Левандовски “Барса”даги “махсус” вазифасини ошкор қилди
“Барселона” тўпурари Роберт Левандовски каталонияликлар сафида “махсус” вазифаси борлигини маълум қилди.
- Жамоамизда талантли ўйинчилар жуда кўп. Мен уларнинг салоҳиятини очишга ёрдам бериш асосий вазифам, деб биламан, - деди 36 ёшли ҳужумчи.
Польшалик форварднинг ёши ўтиб бораётганига қарамай, жорий мавсумда самарадорлиги ҳавас қилар даражада эканини таъкидлаш лозим.
Левандовски Ла Лига ва Европа Чемпионлар лигасида 11 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва бир жуфт ассист расмийлаштирган. Роберт “Барселона”га 2022 йилнинг ёзида 45 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар