Левандовски: Биз энди тезликни оширишимиз керак

BEPUL PROPAN

Мюнхеннинг  “Бавария” жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Суперкубогида Дортмунднинг “Боруссия”си устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз мавсумдаги илк совринни қўлга киритдик. Яхши ўйнадик, бугунги ғалабадан бахтиёрман. Тўғри, баъзида хато қилдик. Бироқ бу мавсум боши ва илк ўйин. Энди биз тезликни оширишимиз лозим. Аминманки, икки ойдан сўнг, бизда ҳаммаси жойига тушиб кетади”, – деб айтиб ўтди польшалик футболчи клуб расмий сайтига.

Comments

You must be logged in to commet!