Левандовски

Мюнхеннинг "Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски ёзда "Реал"га ўтишга розилик берди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли польшалик футболчи “қироллик клуби” билан 2+1 кўринишидаги шартонмани имзолайди. Бироқ, унинг трансфер нархи ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум Бундеслигада жами 24та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисбига 23та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.