Левандовскини уч ярим баравар қимматига оладиган клуб чиқди
“Барселона” раҳбарияти жамоанинг 37 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовски билан хайрлашишга тайёрланмоқда. Польшалик тўпурарнинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди.
Аввалига каталонияликлар Левандовски билан ҳамкорликни автоматик тарзда яна бир йилга узайтирмоқчи эди. Бироқ жорий мавсумда футболчи ўйини ва самарадорлигида пасайиш кузатилаётгани клубни унинг ўрнига бошқа ҳужумчи қидиришга мажбур қиляпти.
Transfer News Live ва Fichajes каби манбаларнинг ёзишича, “Барселона” Левандовскини январь ойидаёқ сотиб юбориш тараддудини кўра бошлади.
Маълум бўлишича, тажрибали футболчига Саудия Арабистони клуби харидор бўляпти. Шайхлар Transfermarkt порталида 10 миллион еврога баҳоланаётган юлдуз учун 35 миллион евролик таклиф юборди.
Айни пайтда каталонияликлар бу таклифни қабул қилишга мойиллик билдирган.



Фикрлар