Ads

Украиналик теннисчи Леся Цуренко "Libema Open" турнирининг иккинчи даврасида бельгиялик Кирстен Флипкенсга қарши кортга чиқди.

Кескин ва муросасиз ўтган мазкур учрашувда Леся 6:7, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Хертогенбос шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финалига йўл олган Флипкенс энди қозоғистонлик Елена Рибакина, ёки бельгиялик Алисон Ван Уйтванкка қарши кортга чиқадиган бўлди.