Лига-1. Фалькаонинг ягона голи

Кеча Метц шаҳрида “Сен-Симфорьен” стадионида Франция чемпионати 3-туридан ўрин олган “Метц” хамда “Монако” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Турни очиб берган ушбу ўйинда, монаколиклар 78-дақиқада Радамель Фалькао томонидан киритилган ягона гол эвазига ўзларининг ғалабали серияларини  давом эттиришди ва турнир жадвалида 9 очко билан якка пешқадамга айланиб олишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин: