Лига-1.
Ads

Кеча Франция чемпионатининг ҳам 25-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди.

Жумладан, шу куни ўз майдонида “Ренн” клубини қабул қилган “Лион” кутилмаганда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ ҳамюртимиз Сардор Рашидов ёзда айнан “Ренн” жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Лион” – “Ренн” 0:2 (0:1, 0:1)

11 февраль «Стад де Лион»

Голлар: 0:1 – 5 Хазри, 0:2 – 90 Леа Силики.

“Лион” – Антони Лопеш, Тете, Марсело, Морель, Менди, Тузар (Ауар, 46), Ндомбеле (Гуири, 83), Траоре, Фекир, Корне, Диас (Депай, 46).

“Ренн” – Коубек, Траоре, Желен, Ньяньон, Бенсебайни, Сарр (Зеффан, 90), Прцич, Леа Силики, Буриго, Хазри (Амальфитано, 90), Сако (Мешер, 88).

Огоҳлантиршлар: Траоре (7), Траоре (58), Фекир (58).