"Лион" 70 миллионлик таклифни рад этди
“Лион” клуби ҳужумчиси Александр Лаказеттга Европанинг бир қатор клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо, лионликлар уни қўйиб юборишни истамапти.
Бу ҳақда клуб президенти Жан-Мишель Олас “RMC” нашрига маълум қилди.
– Лаказетт биз учун жудмуҳим футболчи. Унинг нархи шу қадар юқори эканлиги фикримнинг исботидир. Ўтган мавсумда “Вест Хэм” унинг учун 40 миллион евро таклиф қилганди. Энди эса улар нархни 70 миллионга оширишмоқда. Бироқ биз Лаказеттни бу нархга ҳам сотмаймиз, – дейди Олас ўз интервюсида.
Қайд этиш жоиз, Лаказетт жорий мавсумда 21 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урган ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар