Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Ливерпуль" Баркола бўйича янги таклиф беради

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Ливерпуль» 23 ёшли «ПСЖ» вингери Брэдли Барколани олиш учун янгиланган расмий таклиф йўллашга тайёрланмоқда.

ПСЖнинг ёш вингери Брэдли Баркола трансферлар бозорида «Ливерпуль»нинг асосий нишони бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мерсисайд клуби шу ҳафта Париж жамоасига янгиланган расмий таклиф йўллашни режалаштирган. Айтилишича, Барколага «Арсенал» ҳам, номаълум яна бир клуб ҳам қизиқиш билдирган, аммо футболчи учун курашда ҳозирча энг фаол даъвогар сифатида айнан «Ливерпуль» кўрсатилмоқда. Англия клуби 23 ёшли француз футболчиси билан 2032 йилгача мўлжалланган шартнома шартларини олдиндан келишиб олгани таъкидланмоқда.

Жорий мавсумда Баркола ҳали бирор марта майдонга тушмади. Қолаверса, у жамоанинг сўнгги икки ўйини учун умуман қайдномага ҳам киритилмади.

28 август куни ПСЖ Франция чемпионати 2-тур доирасида «Лилль»га қарши баҳс олиб боради. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ