"Ливерпуль" ўзининг трансфер рекордини янгилайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Борнмут» сафида тўп суриб келаётган бразилиялик ёш ҳужумчи Райанга яна бир инглиз гранди – «Ливерпуль» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, «Ливерпуль» 20 ёшли футболчини қўлга киритиш учун ўзининг трансфер рекордини янгилашга тайёр. Кейинги йилдан Райан шартномасидаги махсус банд кучга киради, унга кўра унинг тўлов миқдори деярли 152 миллион евро этиб белгиланган.

Райан жорий мавсум Англия премьер-лигасида тўртта ўйинда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ҳам, голли узатма ҳам қайд этмади.

Тўрт турдан сўнг «Ливерпуль» олти очко жамғара олди ва турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Андони Ираола бошқарувидаги жамоа пешқадам Лондон клуби «Арсенал»дан олти очкога орқада қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!