Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Ливерпуль" "Барселона" юлдузини сотиб олмоқчи

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Жамоа қайси футболчини олиб келмоқчи?

"Барселона" футболчиси Френки де Йонг ёзда клубни тарк этиши мумкин.

Гап шундаки, ярим ҳимоячига АПЛ гранди "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Нидерландиялик хавбек ёзги трансферлар ойнасида "мерсисайдликлар"нинг асосий мақсади бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Todo Fichajes" нашри хабар берди.

27 ёшли футболчининг жамоадан кетишига унинг юқори маош олиши ҳамда сўнгги пайтларда кўп жароҳатлар олаётганлиги асосий сабаб сифатида келтирилмоқда.

Маълумот учун, Де Йонгнинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмига қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ