"Ливерпуль" бундай натижага эришган илк инглиз клубига айланди

"Ливерпуль" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Фламенго" (0:0, қўшимча бўлимларда 1:0) клубини мағлуб этиб, турнирнинг 2019 йилдаги чемпионига айланди.

Шу тариқа, "Ливерпуль" мусобақа тарихида чемпион бўлган иккинчи инглиз клубига айланди. 2008 йили "Манчестер Юнайтед" финалда ЛДУ "Кито" (1:0) клубини таслим қилиб, ғолибликни қўлга киритганди.

2012 йили эса "Челси" финалда "Коринтианс" (0:1) жамоасига имкониятни бой бериб қўйган.

"Ливерпуль" 2005 йили ҳам ушбу мусобақанинг финалида ўйнаган, аммо "Сан-Паулу" (0:1) жамоасига ютқазиб қўйган.

Бундан ташқари, "Ливерпуль" бир мавсумда ЧЛ, УEФА Суперкубоги ва КЎЖЧда ғолиб бўла олган илк инглиз клубига айланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионлик Европа клубларининг 12-ғолиблиги бўлди. Жанубий Америка вакиллари мусобақада 4 бор чемпион бўлишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!