“Ливерпуль” чемпионликдан кейин янгиланади. Жамоадан кетадиганлар эълон қилди

Англия чемпионлигига яқин турган Ютген Клопп ёзда жамоада жиддий ўзгаришлар қилишга киришди.

Аввало, германиялик мутахассис ўз жамоаси “Вулверхэмптон” ярим ҳимоячилари Адам Траоре ва Рубен Невешни кўрмоқчи.

Янги футболчиларга жой очиш ва пул топиш мақсадида “Ливерпуль” олти нафар футболчисини сотишга қарор қилди. Унга кўра, Жердан Шакири, Адам Лаллана, Дивок Ориги, Деян Ловрен, Марко Груйич ва Харри Уилсон ёзда ўзларига бошқа жамоа топишга мажбур бўлади.

Бундан ташқари, “Ливерпуль” яна бир неча футболчидан воз кечишни режалаштиргани ҳақда маълумотлар бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)