
"Ливерпуль" Диасга ўринбосар топди
Луис Диаснинг "Бавария"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Агар колумбиялик ҳужумчи сотилса, "Ливерпуль" янги вингер сотиб олади. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Асосий нишонлардан бири "Лион"дан Малик Фофана бўлиши мумкин, аммо бошқа номзодлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Луис Диаснинг "Бавария"га трансфери нархи 70 миллион евродан ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида “Ливерпуль” янги футболчилар учун 300 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган эди. Яқинда Арне Слот жамоаси сафига ҳужумчи Уго Экитике қўшилди.
Фикрлар