“Ливерпуль” етакчиси “Энфилд”да қолади

“Ливерпуль” клуби ўз дарвозабони Алисон Бекер билан тузилган шартномани узайтириш имкониятидан фойдаланди.

Sky Sports журналисти Винни О'Коннорнинг хабарига кўра, клуб бразилиялик посбон билан битимни 2027 йил ёзига қадар амал қилишини таъминловчи бандни фаоллаштирди.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар 2024 йил ёзида жамоага яна бир иқтидорли грузиялик дарвозабон Гиорги Мамардашвили ни олиб келган эди. У бир мавсум ижарада Испаниянинг “Валенсия” клуби таркибида ўйнаб, жорий мавсумдан бошлаб “қизиллар” сафига қўшилди.

Шунга қарамай, Алисон оптимал формада бўлган пайтда бош мураббий Арне Слот бразилиялик киперга дарвозани тўлиқ ишонмоқда. Алисон келаси мавсумда ҳам клубнинг 1-рақамли дарвозабони бўлиши аниқ бўлган. 

33 ёшли посбон 2018 йилда “Рома”дан 75 млн евро эвазига “Ливерпуль”га трансфер қилинган эди. Бу ўша даврда дарвозабонлар учун рекорд сумма ҳисобланган. Бекернинг айни кундаги бозор қиймати 19 миллион еврони ташкил қилмоқда. 

Янгиланган шартнома билан қўшиб ҳисобланганда, Алисоннинг “Энфилд”даги фаолияти тўққиз мавсум давом этади. Агар “қизиллар” унга янги шартнома таклиф қилмаса.

Мирзабек Холмуротов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!