«Ливерпуль» «Эвертон» ҳимоячисини сотиб олиши мумкин
«Ливерпул» «Эвертон» ҳимоячиси Жерред Брентуэйтни сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда, уни 95 миллион евро атрофида баҳолашмоқда.
«Ливерпуль» раҳбарияти «Эвертон» таркибида ҳаракат қилаётган инглиз ҳимоячиси Жерред Брентуэйтни жамоага олиб келиш имкониятини ўрганмоқда.
Football Insider нашри хабарига кўра, «Ливерпул» скаутлари 24 ёшли футболчининг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда. Брентуэйтга шунингдек «Манчестер Юнайтед» ҳам жиддий қизиқиш билдирган. «Ирискалар» эса ўзининг асосий марказий ҳимоячисини сотиш орқали тахминан 95 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Брентуэйтнинг амалдаги шартномаси «Эвертон» билан 2030 йил июнигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Жерред Брентуэйт Англия чемпионатида «Эвертон» сафида еттита учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади. Ундан олдин футболчи ПСВ, «Блэкберн» ва «Карлайл Юнайтед» жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)