“Ливерпуль” мураббийни ишдан бўшатиб юборди
Жорий мавсумда “Ливерпуль” стандарт вазиятларда жуда ёмон ҳимояланмоқда. Арне Слот жамоаси стандарт ҳолатлардан 12 та гол ўтказиб юборди. Бу кўрсаткич Англия Премьер-лигасида энг ёмони натижа ҳисобланади.
Жорий мавсум инқирозга юз тутган амалдаги чемпион “Ливерпуль” раҳбарияти стандарт вазиятлар бўйича мураббийи Аарон Бриггс билан ҳамкорликни тўхтатди.
Майдоннинг қарши томонида ҳам “Ливерпуль” бу борада катта ютуқларга эриша олмади. Арне Слот шогирдлари ярим мавсум давомида стандарт вазиятлардан сўнг атиги учта гол урди.
Бунақа паст статистика “Ливерпуль”ни Бриггс хизматларидан воз кечишга мажбур қилди. Аарон Бриггс 2024 йил июль ойида мерсисайдлик клубга индивидуал ривожланиш бўйича мураббий сифатида келган, икки ой ўтиб эса, стандарт вазиятлар учун жавобгар мураббий лавозимига тайинланган эди.
Бриггс тиришқоқ ва меҳнаткаш мутахассис сифатида обрў-эътиборга эга. Ўтган мавсумда Аарон ўз ишланмалари билан “Ливерпуль”га Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам берган.
The Guardian нашрининг хабар беришича, эндиликда Бриггснинг вазифалари Арне Слот ҳамда унинг ёрдамчилари Сипке Хюльсхофф ва Жованни ван Бронхорст ўртасида тақсимланади.



Фикрлар