"Ливерпуль" мухлислари кутган хабар! Салоҳ машғулотларга қайтди (видео)
"Ливерпуль" етакчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳат олиб, сафдан чиққанди. Бугун маълум қилинишича, футболчи яна машғулотларга қайтган.
Клуб матбуот хизмати унинг қайтгани борасида видеони расмий саҳифасига жойлаштирди. Салоҳнинг 17 февраль куни "Брентфорд"га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Муҳаммад жорий мавсум АПЛнинг 20 баҳсида 14 гол ва 8 ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар