"Ливерпуль" Оригини сотмайди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Дивок Ориги мавсумлар оралиғида жамоадан кетмайди. Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар гарчи шартнома муддати якунланишига 1 йил қолган бўлсада, бельгиялик ҳужумчини таркибда сақлаб қолмоқчи.

“Ливерпуль” раҳбарияти Ориги билан қишки трансферлар давригача амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бироқ, Оригининг етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани, унинг “Энфилд”да қолиш фикрини ўзгартириши мумкин.

Маълумот учун, 24 ёшли Ориги ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 7та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!