Ads

Ўтган ёзги трансфер вақтида "Ливерпуль" 66 миллион еврога "Рома"дан дарвозабон Алиссонни сотиб олди. Шунингдек, 48 миллион еврога Наби Кейта олиб келинди. Шу муносабати билан биз “мерсисайдликлар” томонидан амалга оширилган қимматбаҳо трансферларни эслаб ўтишга қарор қилдик.

10. Роберто Фирмино - 29 миллион евро

фирмино

2015 йилда "Ливерпуль" Роберто Фирминони 29 миллион еврога сотиб олади. Ўша вақтга келиб бразилиялик ҳужумчи Германиянинг "Хоффенхайм" клуби сафида кўплаб голларни киритаётган эди. Буни "Ливерпуль" раҳбарияти кузатиб туриб, расмий таклиф билан Робертони харид қилади. Буни қарангки, ушбу трансфер ўзини оқламасдан қолмади ва Фирмино ҳали ҳамон "Ливерпуль"га катта ёрдам беришда давом этмоқда.

9. Садио Мане - 34 миллион евро

мане

Англияда "Саутгемптон" клубининг ўрни жуда катта. Ҳар йили ажойиб ўйинчиларни кашф қила олади. Садио Мане ҳам "авлиёлар" таркибида тўп суриб, кейинчалик "Ливерпуль"га кўчиб ўтди. Аслида "мерсисайдликлар" доимий равишда "Саутгемптон"да ўйинчи таклиф қилишга одатланган. Бу гал ҳам клуб Мане трансфери учун 34 миллион евро сарфлади. Ҳозирда эса Мане ўзининг икки ҳамрохи билан рақибларни зир титратмоқда.

8. Кристиан Бентеке - 32,5 миллион евро

бентеке ливерпуль

"Ливерпуль"нинг омадсиз трансферларидан бири деса бўлади. "Астон Вилла"да кўплаб голларга уришга эришган Кристиан Бентеке 2015 йилда "Ливерпуль"га 32,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтади. Афсуски, унинг "мерсисайдликлар"даги ишлари юришмади. Бельгиялик ҳужумчи "қизиллар" сафида атига 9та гол уришга эришди.

7. Алекс Оклейд-Чемберлейн - 35 миллион евро

алекс

Бир пайтлар "Арсенал"да ажойиб ўйинларини ном қозонган ушбу ярим ҳимоячи "Ливерпуль"га 35 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Афсуски, ўтган йилда олган жиддий жароҳат сабабли, футболчи жамоага тўлиқ қайта олмади. Алексни омадсиз трансферлардан бири бўлди дейиш ноўрин. Чунки, у тўлиқ сафга қайтадиган бўлса, Чемберлейн жамоа учун фойдали ўйинларини намойиш қила олади.

6. Энди Кэрролл - 35 миллион евро

кэрорл

Бу ҳужумчини клуб жуда қимматга сотиб олганди. Лекин у "Ливерпуль"га мослашиб кета олмади. Бир сўз билан айтганда, инглиз клубининг энг омадсиз трансферларидан бири бўлди. "Ньюкасл"да ажойиб ўйнади ва голлар киритиб, "қизиллар"нинг қизиқишига сабаб бўлган эди. Афсуски, Кэрролл "Ливерпуль"да жароҳатлар ва голсиз ўйинлар исканжасида қолиб кетди. Эътиборлиси шундаки, Энди Кэррол айни вақтда "Вест Хэм"да ҳам омадсиз даврларини ўтказмоқда.

5. Муҳаммад Салоҳ - 36,9 миллион евро

салох

"Челси", "Рома" ва "Фиорентина" клубларида юқори даражада ўйнай олмаётган Салоҳ "Ливерпуль"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Натижада, "мерсисайдликлар" унинг трансфери учун 36, 9 миллион евро сарфлади. Қизиғи шундаки, Салоҳ "Ливерпуль" сафидаги дастлабки мавсумидаёқ Англия Премьер - лигаси тўпурари бўлди. Инглиз клуби билан Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб кела олди.

4. Фабиньо - 39 миллион евро

фабин ливерпуль

Немис мутахасисининг навбатдаги улкан трансферларидан бири сифатида Фабиньони кўрсатиш мумкин. Ўтган ёзда "Ливерпуль" Фабиньони "Монако"дан 39 миллион евро эвазига сотиб олди. Клопп таян ярим ҳимоясида рақобат жуда юқори бўлишига қарамай, Фабиньони харид қилишни истади. Ҳозирда мураббий футболчига ўйин амалиётини тақдим қилмоқда. Қолаверса, Клопп ундан ҳимоячи ўрнида ҳам фойдаланмоқда.

3. Наби Кейта - 48 миллион евро

кейта ливерпуль

Клопп анча вақтдан буён Кейтани кузатиб келаётганди. Натижада, узоқ давом этган музокаралар ижойиб якунланди ва Наби "Ливерпуль"ни танлади. "Мерсисайдликлар" эса Кейта трансферига 48 миллион евро сарфлади. Айни вақтда Кейта доимий равишда асосий таркибга қўшила олмаяпти. Чунки клубда етарлича рақобат борлигини унутмаслик лозим.

2. Алиссон - 66 миллион евро

алиссон

Бразилиялик дарвозабон "Рома"да ажойиб мавсумларни ўтказди. Шундан кейин эса "Ливерпуль" раҳбарияти ва бош мураббий Алиссонга қизиқиб қолди. Бунга қадар "мерсисайдликлар"да дарвозабонлар билан боғлиқ муаммо ҳалигача ўз ечимини топмаган эди. Натижада, "Ливерпуль" Алиссон учун 66 миллион евро сарфлади.

1. Виржил Ван Дейк - 75 миллион евро

Клоппнинг энг катта ютуғи сифатида ҳам айнан Ван Дейкни айтиш мумкин. "Ливерпуль" голландиялик ҳимоячи учун ўшанда 75 миллион евро сарфлади. Бу футболчи айни вақтда дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси сифатида қаралмоқда. Ван Дейк эса ўзига сарфланган маблағларни оқламоқда. "Ливерпуль"нинг бугунги кундаги ҳимоясига ҳавас қилса арзийди.

ван дейк лв 2