"Ливерпуль" ва "Эвертон" "Спортинг" етакчиси учун кураш бошлади

"Ливерпуль" ва "Эвертон" клублари "Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешга жиддий қизиқиш билдира бошлашди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра Ливерпуль шаҳрининг ҳар иккала жамоаси 24 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи. Ўз навбатида лиссабонликлар Фернандешнинг трансферини 40 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Фернандеш жорий мавсум “Спортинг” сафида жами 26та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!