"Ливерпуль" ва ПСЖ "Реал" футболчиси учун курашади

“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор келаси ёзда клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. "Todofichajes" нашрининг хабар беришича, бразилиялик вингернинг трансферига Европанинг икки гранди жиддий қизиқиш билдирмоқда.

23 ёшли футболчи учун “Ливерпуль” ва ПСЖ клублари кураш олиб бормоқда. Аввалроқ, мерсисайдликлар Винисиуснинг трансфери учун 200 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди. "Transfermarkt" портали уни 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Вини 16та ўйин ўтказиб, еттита гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!