“Ливерпуль” япон гигантини олмоқчи

“Ливерпуль” таркибини кучайтириш борасида иш олиб бормоқда. Ливерпулликлар ҳимоя чизиғига Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоасида ўйнаётган япониялик Ко Итакурани таклиф қиляпти.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Юрген Клопп юборган скаутлар бир неча маротаба марказий ҳимоячининг ўйинларини стадиондан томоша қилиб, у ҳақида атрофлича маълумот тўплаган.

Итакурага “Тоттенхэм” ҳам харидор бўляпти. “Шпорлар” бош мураббийи Анге Постекоглу уни “Селтик”да ишлаб юрган даврлардан бери ўз ёнига чорлаяпти.

Итакурага Англия футболи бегона эмас. Баланд бўйли ҳимоячи илгари уч йил давомида “Манчестер Сити” тизимида бўлган. Бироқ 26 ёшли футболчи Хосеп Гвардиоланинг эътиборини қозона олмагач, Манчестерни тарк этган.

Ко Итакура “Боруссия”да 2022 йилдан бери тўп тепмоқда. Илгари ижара асосида “Гронинген” ва “Шалке” жамоаларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!