“Ливерпуль”да ўйнаган футболчи 8 йилга қамалди
“Ливерпуль” сафида 1999-2001 йиллар тўп тепган ярим ҳимоячи Лейтон Максвелл саккиз йилга қамалди, деб хабар тарқатди The Sun нашри.
Полиция вакилларининг хабар беришича, 43 ёшли собиқ футболчи ўз уйини жиноятчиларга нархи 6 миллион еврога тенг бўлган гиёҳванд моддаларни сақлаш учун тақдим қилган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Максвеллнинг уйидан 60 килограмм кокаин ва героин, 2,5 миллион фунт нақд пул топган.
Жиноят ишини олиб борган прокурорлар Максвелл жиноий гуруҳда курьер вазифасини бажарган ва ойига 500 фунт маош олганини таъкидлашди.
Фикрлар