Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Анхелю Корреага "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

AS нашри тарқатган хабарларга кўра мерсисайдликлар аргентиналик футболчи учун "матрасчилар"га 28 млн евро таклиф беришга тайёр. Бундан ташқари улар футболчининг ўзига  йиллик 2,7 млн евролик маош ваъда қилишмоқда.

Маълумот учун, Корреа ўтган мавсум Ла Лига сафида 31та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.