"Ливерпуль"нинг жароҳатланган футболчилари сони 9 тага етди.

Бугун "Лестер"га (3:1) қарши ўйиндан олдин жамоанинг янги аъзоси Бен Дэвис жароҳат олган бўлса, ярим ҳимоячи Жеймс Милнер ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ сафдан чиқди.

Унгача “Ливерпуль” лазаретида Дивок Ориги, Виржил ван Дейк, Жо Гомес, Жоэль Матип, Фабиньо, Диогу Жота ва Наби Кейта каби футболчилар даволанаётган эди.

Юрген Клопп бошчилигадига жамоа 24 турдан сўнг 40 очко тўплаган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)