Coca Cola Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни ният қилган "Локомотив" жамоаси бугун Биринчи лигада иштирок этувчи "Рубин" клубига қарши назорат ўйини ўтказди.

ТТЙМИ стадионида ўтган беллашувда "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Диёр Туропов, Тохир Рафаэлов ва Дилшод Комилов оҳангаронликлар дарвозасини бир мартадан ишғол қилишга эришди.

Андрей Фёдоров шогирдлари Суперлига 10-турида АГМК клубига қарши майдонга тушади. 

Назорат ўйини

"Локомотив" — "Рубин" 3:1

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Иброҳимов, Славко Дамянович, Шерзод Файзиев, Вадим Aфонин, Даврон Умиров, Aвазбек Ўлмасалиев, Марат Бикмаев, Темурхўжа Aбдухолиқов, Кирилл Погребняк.

Захирадан тушганлар: Рустам Нартажиев, Диёр Туропов, Жавоҳир Aлижонов, Иброҳим Ғанихонов, Дилшод Комилов, Шаҳзод Шайманов, Кахи Махарадзе, Жалолиддин Жумабоев, Aсадбек Эргашев, Тохир Рафаелов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)