"Локомотив" Дубайда. Эртага "Ал Аҳли"га қарши ўйин бор

 

Бугун "Локомотив" футболчилари Осиё чемпионлар лигаси учрашувини ўтказиш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрига етиб келишди. Хабарингиз бор, "темирйўлчилар" эртага, 9 май куни ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур доирасида "Ал Аҳли" меҳмони бўлишади. 

Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда "Локомотив" бу рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Эртанги учрашувда ҳам "Локо" футболчиларини фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Чунки шундагина гуруҳдан чиқиш имкониятига эга бўламиз. 

"Локомотив" делегацияси "Movenpick" меҳмонхонасига жойлашди. Бугун эртанги ўйин олдидан матбуот анжумани ҳамда учрашув иштирокчилари учун митинг ташкил қилинади. "Локомотив"нинг ўйин олди матбуот анжумани 16:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!