“Локомотив” қорли майдонда машғулот ўтказди (фото)

Chery Tigo 7 PRO

Эртага, 23 ноябрь куни “Локомотив” Олий Лиганинг охирги 30-тур учрашувини ўтказади. Сўнгги баҳсда “темирйўлчилар” сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлади.

“Локо”нинг бугунги машғулоти “Локомотив” стадионида қор билан қопланган майдонда бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

Бунда клуб тасарруфида бўлиб турган деярли барча футболчилар иштирок этишди, биргина жароҳатини даволаётган Сервер Жепаровдан ташқари.

Гарчи ҳаво совуқ бўлса-да, бу нарса йигитларнинг астойдил шуғулланишларига заррача таъсир қилмади. “Локомотив”ни олдинда «Бунёдкор»га қарши муҳим иккита баҳс кутиб турибди. Жамоамиз дастлаб эртага Олий Лиганинг охирги тур баҳсини ўтказади.

26 ноябрь куни эса “Бунёдкор”га қарши яна бир ўйин бўлиб ўтади: Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳси. (Биринчи ўйинда «Локомотив» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган). Иккала учрашув ҳам 14:00да бошланади.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!