
"Локомотив"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган "Ал Вахда" бугун 2:6 ҳисобида ютқазди
Бугун БАА Про-лигасида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. ОЧЛ 1-турида "Локомотив"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган "Ал Вахда" клуби турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Ал Айн" жамоаси меҳмони бўлди.
Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қизиғи, 72-дақиқага қадар ўйинда кучлар 2:2 ҳисобида тенг келаётган эди.
Сўнгги 20 дақиқаликда Зоран Мамич шогирлдари рақиб даврозаси томон яна 4 та тўп киритишнинг уддасидан чиқди.
БАА Про-лигаси. 18-тур
"Ал Айн" - "Ал Вахда" 6:2 (2:0, 4:0)
Голлар: Берг (32, 72), Каио (41), Омар Абдулраҳмон (75), Хусайн Ал Шаҳат (80), Раян Яслам Муҳаммад (90+3) - Балаж Джуджак (68, 71).
Фикрлар