Лондон дербиси янги йил оқшомида ўтмайдиган бўлди

Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган "Тоттенхэм Хотспур" ҳамда "Вест Хэм Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳс 31 декабр оқшомида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ учрашув куни ўзгарди. Бу ҳақда "шпорлар" расмий сайти хабар бермоқда.

Бундай қарорга ҳар иккала томондан ҳам қабул қилинган. 90 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган "Уэмбли" ўша куни 45 минг мухлисга мезбонлик қилиши кутилмоқда. Бундан ташқари янги йил оқшомида транспорт масаласи ва йўллар тирбандлиги ҳам АПЛ раҳбариятини ўйин кунини ўзгартиришга мажбур этди.

Узоқ давом этган музокаралардан сўнг эса ушбу ўйин мухлисларга қулайлик туғдириш мақсадида 4 январ санасига қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!