Луи ван Гал: ЖЧ-2018да очиқ футбол кўрмаймиз

  • 02 Jun 20:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Голландиялик машҳур мутахассис Луи ван Гал саноқли кунлардан сўнг бошланадиган ЖЧ-2018 ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ЖЧ-2018да очиқ футбол кўришимиз мумкинми? Мен бундай ўйламайман. Менимча аксарият мураббийлар бу мусобақада зонали ҳимоя тактикасидан фойдаланишади. Оддий сўз билан айтганда жамоалар автобус услубида ҳимояланишади.

Бундай футболни кўриш ҳаммага ҳам ёқмаслиги табиий. Чунки, энг кучли жамоалар учун ҳам бундан ҳимояни ёриб ўтиш жуда қийин бўлади", - дейди ван Гал.

Comments

You must be logged in to commet!