Луис Энрике: "Мбаппедан норозиман"

ПСЖ Франция чемпионатининг 12-турида "Реймс"га қарши майдонга тушиб, 3:0ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Луис Энрике иштирок этди ва Мбаппе ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Мбаппедан мамнун эмас. Гап унинг хет-триги ҳақида кетмаяпти... У жаҳон даражасидаги футболчи ва биз кўпроқ нарса хоҳлаймиз. Мен Килиан билан гаплашим олиши керак. Бу шахсий масала", - деди испаниялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе "Реймс" билан бўлиб ўтган ўйинда ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. Шунингдек, ҳужумчи ушбу мавсум ПСЖ таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та голда иштирок этди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!