Лука Модрич “Тоттенхэм” мухлисларидан узр сўради
Ads

 

“Реал Мадрид” жамоасининг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич Four Four Two журналига берган интервьюсида “Тоттенхэм”дан кетгани учун ушбу клуб мухлисларидан узр сўради.

“Тоттенхэм” билан соврин юта олмаганимдан афсусдаман. Биз кучли, яхши футбол намойиш қиладиган жамоа бўлишимизга қарамай бунинг уддасидан чиқа олмаган эдик. Лондон клубидан бу тариқа кетганим учун мухлислардан узр сўрайман. Аммо мен ўз орзуим сари интилгандик.

“Тоттенхэм” сафида ўтказган даврни ижобий баҳолайман. Айнан бу ерда энг кучли лигалардан бирида тўп суриш имконияти юзага келди. “Тоттенхэм”даги ишчилар, мухлислар билан доим яхши муносабатда бўлганман”, – деди Модрич.