Лукаку борасида келишмовчиликлар вужудга келди
"Интер" Ромелу Лукакуни камида яна бир йил жамоада сақлаб қолишга қарор қилди.
Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган ҳужумчи 2022/23 йилги мавсумни Милан клубида ижара асосида ўтказди. Катта эҳтимол билан “нерадзуррилар” футболчи учун янги ижара таклифи билан чиқишади, дея хабар беради "The Telegraph".
"Интер" белгиялик футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. "Челси" мажбурий сотиб олиш бандини киритишга интилади. Италия клубида келишув бўйича музокаралар бўлиши мумкин деган фикр бор.
Қайд этилишича, "Челси" Лукакуни Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубига сотишга умид қилган, бироқ бельгиялик футболчи унга қилинган таклифни қабул қилмаган ва бор этиборини "Интер"га қайтишга ҳаракат қилишга қаратмоқчи.
Фикрлар