Лукаку "Челси"га қайтиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби айни дамда “Эвертон” шарафини ҳимоя қилаётган собиқ ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ортга қайтариш йўлларини изламоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Таъкидлаш керакки, 2011-2014 йилларда Лукаку айнан “аристократлар” сафида тўп сурган. Бироқ, асосий таркиб футболчисига айлана олмагач, жамоасини ўзгартиришга мажбур бўлган.

23 ёшли бельгиялик футболчи “Эвертон” тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида жорий мавсум 22та гол мавжуд. Маълумотларга кўра Лукаку “Эвертон” билан амалдаги шартномасини узайтириш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Лукаку премьер-лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!