Лёв "Реал"га "Бавария"нинг икки футболчисини олиб келмоқчи

Ёзда “Реал”да иш бошлаши таҳмин қилинаётган Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв аллақачон “қироллик клуби”га кимларни олиб келиш ҳақида режалар туза бошлади.

Унга кўра германиялик тажрибали мутахассис “Реал”да “Бавария”нинг икки етакчи футболчиси - Жошуа Киммих ва Давид Алабаларни кўрмоқчи.

Маълумот учун, 23 ёшли Киммих жорий мавсум мюнхенликлар сафида жами 35та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. 25 ёшли Алабанинг ҳисобида эса 31та баҳсда 1та гол ва 4та голли узатма мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!