МЮ Онанага ўринбосарни уч дарвозабон орасидан танламоқда
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар қаторида жиддий ўзгаришлар қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб асосий посбонлардан бири Андре Онана ҳамда захирадаги дарвозабон Алтай Байындыр билан хайрлашиши кутилмоқда. Шунингдек, ёшлар жамоаси таркибида тўп сураётган посбон Радек Витек ҳам жамоани тарк этиши эҳтимол қилинмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, манкунианликлар ушбу йўқотишларни қоплаш учун бир қатор тажрибали дарвозабон номзодларини кўриб чиқмоқда. Жумладан, 33 ёшли Сэм Жонстон ("Вулверхэмптон"), 35 ёшли Карл Дарлоу ("Лидс") ва "Ноттингем Форест"ни тарк этаётган 30 ёшли Ангус Ганн "Манчестер Юнайтед"нинг эҳтимолий янги посбонлари сифатида тилга олинмоқда.
Ҳозирча жамоанинг асосий дарвозабони сифатида Сенне Ламменс майдонга тушмоқда. Ўтган мавсумда бельгиялик посбон барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда иштирок этди ва уларнинг саккизтасини дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда якунлади. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Сенне Ламменснинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар