Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мадрид суперклубига терма жамоа ўйинчиси керак

Шу футболчи талаш бўляпти

«Арсенал» клубининг испаниялик ярим ҳимоячиси  Микель Мерино фаолиятини Мадриднинг «Атлетико» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «Атлетико» 30 ёшли футболчига даъвогарлик қилаётган асосий клублардан бири ҳисобланади. Мерино кўпроқ майдонга тушиш имкониятини қидираётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, у «Реал Сосьедад»га қайтиш вариантин кўриб чиқмаяпти, аммо Диего Симеоне қўл остида, «матрасчилар» сафида ўйнаш ғояси унга манзур тушган.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, «Атлетико» президенти Энрике Сересо Мерининг агенти билан қишки трансфер ойнасидаги эҳтимолий келишув юзасидан аллақачон икки марта учрашган.

Жорий мавсумда Микель Мерино барча мусобақалар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ