Макс Холлоуэй
Ads

Торонтода ўтган "UFC 231" мусобақасида иштирок этган спортчиларга берилган мукофот пули ҳақида хабар тарқалди.

Мусобақанинг энг кўп мукофот пули ярим енгил вазн чемпиони Макс Холлоуэйга тегишли бўлди. У рақиби  Брайан Ортегани техник нокаутга учратган ҳолад ғолиб бўлгани учун  490 минг АҚШ долларини қўлга киритди (бу мукофот пули ғолиб бўлгани ва мусобақада иштирок этгани учун берилди).

Мазкур жангда мағлуб бўлган Ортега 330 минг АҚШ доллар мукофот пулини олди.

otsport unversal global 

Мукофот пулини олиш бўйича учинч поғонани бразилиялик Тиаго Сантоса эгаллади. У жами 172 минг АҚШ долларни ўзи билан олиб кетди.

UFC'нинг янги чемпиони Валентина Шевченко ва унга давогарлик қилаётган Йоанна Енджейчик эса 130 минг АҚШ доллари билан тақдирланди.