"Манчестер Сити" АПЛда бундан 63 йил аввал қайд этган натижасини яна такрорлади

Кеча Англия премьер-лигасининг 28-турида сафарда “Арсенал”ни 3:0 ҳисобида таслим этган “Манчестер Сити” ўзининг ушбу мусобақадаги узоқ йиллик “қора анъана”сига барҳам берди.

Гап шундаки, “шаҳарликлар” сўнгги марта 1954/55 йилги мавсумда АПЛ доирасида “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”ни сафарда мағлубиятга учратган ва шундан буён бу натижага эришолмай келаётган эди. Бироқ, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа бу мавсум ушбу ишни уддалади ва сафарда “Челси”ни ҳам, “Арсенал”ни ҳам ва ҳамшаҳари МЮни ҳам мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” айни дамда 75 очко билан АПЛда яққол пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринда бораётган МЮ ҳисобида эса 59 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!