"Манчестер Сити" "Челси" ҳимоячисидан қуруқ қолди
Оммавий ахборот воситалари ёзишича, «Манчестер Сити» раҳбарияти «Челси»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстони ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирган.
«Манчестер Сити»га яқин манбаларнинг таъкидлашича, «Челси» футболчини фақат «футболчи плюс пул» кўринишидаги келишув орқали сотишга тайёр бўлган. Унга кўра, битимга Нико О’Райли ҳам қўшилиши керак эди. Бироқ Лондон клуби вакиллари бу маълумотни рад этган.
Якунланган трансфер ойнасидан сўнг «Манчестер Сити» таркиби сезиларли даражада янгиланди. Жамоа Тижани Рейндерс, Родри, Савио, Умар Мармуш каби футболчилар билан хайрлашди. Шунингдек, клубни Натан Аке, Жон Стоунз, Жеймс Траффорд, Бернарду Силва ва Нико Гонсалес тарк этди.
Шу билан бирга, «Манчестер Сити» кирим бўйича ҳам фаол иш олиб борди. «Шаҳарликлар» Жереми Монга, Херонимо Рульи, Эллиот Андерсон, Аюб Буадди, Аллан, Илиман Ндиайе ва Энцо Фернандес каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Фикрлар