"Манчестер Сити" фойдасига пенальти берилмади (фото)
Англия Премьер-лигасининг 29-турида "Манчестер Сити" ҳамда "Ноттингем Форест" ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада Родри "Ноттингем Форест" жарима майдонида зарба бераётган пайтда Эллиот Андерсен билан тўқнашувдан сўнг йиқилди. Бош ҳакам Даррен Инглэнд 11 метрлик жарима белгиламади, ВАР ҳам ушбу вазиятга аралашмади.
Қайд этиш жоиз, ушбу эпизоддан бир неча дақиқа олдин "Ноттингем" футболчиси жарима майдонида Эрлинг Холандни футболкасидан ушлаб қолган эди, бироқ ҳакам бу ҳолатда ҳам қоидабузарликни қайд этмади.
71-дақиқада эса дарвозабон Матц Зельс Холанднинг оёқларига ташланди, аммо бу вазиятда ҳам пенальти тайинланмади.



Фикрлар