Ads

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамин Менди 22 сентябрь куни "Уэмбли"да бўлиб ўтган Александр Поветкин ва Энтони Жошуанинг жангини томоша қилиш учун бориб, натижада ўша кунги машғулотларга кеч қолгани маълум бўлди.

Goal нашри тарқатган хабарга қараганда франциялик футболчи "Манчестер Сити" қароргоҳига белгиланган вақтдан 3 соат кечроқ келган. Бу ҳолат эса жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг жаҳлини чиқарган. Чунки, Менди интизомни биринчи марта бузаётгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, шу куни Жошуа жангнинг 7-раундида Поветкинни нокаутга учратган эди.