“Манчестер Сити” ҳимоячиси учун мавсум якунланди

 

“Манчестер Сити” клубидан ижарага олинган “Эвертон” ҳимоячиси Эльяким Мангала учун жорий мавсум ўз якунига етди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Сэм Эллардайс маълум қилди.

26 ёшли франциялик футболчи “Кристал Пэлас”га қарши (3:1) АПЛ 27-турида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. Мангала муваффақиятли операция қилинди.

“Мангалани жорий мавсум майдонда кўра олмаймиз. “Манчестер Сити” футболчини даволашимизи сўради, шундай қиламиз ҳам. Текширувдан кейин унинг жароҳати кутилганидан оғир бўлиб чиқди”, – деди Эллардайс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!