“Манчестер Сити” Ҳусановга дарров рақобатчи ҳам олиб келади

TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити” ўтган йил охиридаги муваффақиятсизликлардан кейин таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни бошлаб юборди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” январь ойида учта катта трансферни мақсад қилган ва режасини бирин-кетин амалга оширмоқда.

Хусусан, 2025 йилнинг биринчи трансфери “Ланс” вакили Абдуқодир Ҳусанов бўлди.

Манчестерликлар ўзбек футболчиси трансферини 50 миллион еврога ҳал қилганидан кейин “Айнтрахт” ҳужумчиси Умар Мармушга эътибор қаратди. Мисрлик форвард масаласи ҳам тез кунларда ҳал бўлиши ойдинлашиб қолди.

Англиянинг амалдаги чемпиони ой охирига қадар Абдуқодир Ҳусановга рақобатчи олиб келади. Айни пайтда клуб мутасаддилари “Палмейрас”нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Витор Рейс трансфери бўйича ишламоқда. Агар англияликлар Бразилия клуби билан келишувга эришса, Рейс ёзда Манчестерга кўчиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!