Ads

“Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин.

“Манчестер Сити” клуби 26 ёшли бразилиялик учун 50 миллион евро таклиф қилмоқда. Бироқ неаполликлар футболчининг трансферидан 70 миллион евро даромад топмоқчи.

Шуни айтиб ўтиш лозим, “Наполи” Жоржиньога ўринбосар ўйинчи билан трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Ўйинчининг ўринбосари сифатида “Сампдория” таркибида тўп тепаётган Лукас Торрейра кўрилмоқда. 

Маълумот учун, Жоржиньо жорий мавсумда 32 учрашувда майдонга тушиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган ҳамда 4та голли пасни ўз номига ёздиришга муваффақ бўлган.