
“Манчестер Сити” катта трансферни барбод қилди
“Манчестер Сити” бир неча ҳафтадан бери “Тоттенхэм” билан бразилиялик вингер Савио трансфери бўйича музокара олиб бормоқда.
“Тоттенхэм” раҳбарияти дастлаб, 21 ёшли ўйинчи учун 40 миллион евро таклиф қилган эди. Бу сумма “шаҳарликлар”ни умуман қониқтиргани йўқ.
Савионинг салоҳиятини юқори баҳолаётган лондонликлар футболчи учун таклифни 70 миллион еврога кўтарди.
Globo нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” катта суммани ҳам қабул қилмади ва ўйинчисини қўйиб юбормаслигини билдирди.
Савио жамоага бир йил олдин келганди. Бу муддат ичида барча турнирларда 48 та ўйин ўтказган футболчи учта гол ва 13 та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали экспертлари “шаҳарликлар” билан 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга ўйинчини 50 миллион еврога баҳолаган. “Тоттенхэм” бу суммадан 20 миллион евро ўтказиб тўлашга рози. Лекин “Манчестер Сити” иқтидорли ўйинчини қўйиб юбормаяпти.
Комментарии