“Манчестер Сити” лойиҳасини яқин 10 йилда нима кутмоқда?
Ads

“Манчестер Сити”ни нима кутмоқда? Майдонда ва унинг ташқарисидаги позицияси қандай бўлади? Клуб билан уч йиллик шартномаси бор Пеп Гвардиола қўли остида “шаҳарликлар” янада жозибадор ва жаҳон рекордини ўрнатувчи клуб сифатида бешинчи марта Премьер Лигани ютишга умид қилмоқда.

Ўз бизнесини йўлга қўйиб олган клуб 2014-15-йилги мавсумдан бошлаб фойдага кирган. Бу ўз навбатида “Манчестер Сити” ва унга дунё бўйлаб боғланган “фарм-клублар” чегара билмаса керак.

Бироқ клуб раҳбарияти 2010-йилдан бошлаб унинг мухлислари жаҳон миқёсида тўрт карра ошганини эътироф этишди. Гвардиола шогирдлари мусобақаларни ютишда давом этаверса яна янги мухлислар улар сафига қўшилишлари мумкин.

Клубнинг қарор қабул қилувчилари битта футболчи учун 200 миллион фунт сарфлашни истамасликларини айтишди. Аммо факт шуки улар истасалар буни бажара олишади. Келажак лойихалари учун бу ҳам бир ёндашув дейишимиз мумкин.

“Биз “Этихад”ни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқяпмиз, кўряпмизки, келгуси ўн йилликда бу етарли бўлмаслиги мумкин. Биз клуб, мухлислар ва бизнесимиз учун тўғри бўлган вақтда уни кенгайтирамиз.” – дейди клубнинг инфраструктураси бўйича масъул Брэдшоу.

Боз устига, “Этихад” стадиони атрофида камтарона лойиҳалар амалга оширилади. Шулардан бири Манчестер Метрополоитан Университетининг стадион ёнида янги факултетини очиши ҳисобланади. Бу эса стадионга тўлиқ 3 минг талабани жалб қилиш имкониятини туғдиради. Шунингдек, клуб Эштон каналини шаҳар билан боғлаш имкониятини кўриб чиқмода. Бу ҳам клубнинг ғазнасига ижобий томондан таъсир қилиши мумкин.

“Агарда Хитой Супер Лигасига назар ташласангиз, клубларнинг футболчилар трансфери учун катта инвестиция киритишгани оқибатида юқори инфляция юз берганини гувоҳи бўласиз. Биз бундай ёндашувни ҳақиқатдан йироқ деган фикрдамиз. Шу сабабли биз муқобил йўлларни қидира бошладик. Ўзимиз мавжуд бўлган бозорда инвестициялар борасида кўп ишлар қилмадик, масалан “Нью-Йорк”ни олайлик.” – дейди яна бир клуб мутасаддиси Омар Беррада.

Беррада “Нью-Йорк”ка йўналтириган ишларини янги бир бозорда очишга тайёр, бироқ бу қулай шароитларда кечиши керак, дейди.

Бундай таваккал ишлар маҳаллий бирлашмаларни ривожлантириш билан бирга фойда кўришни ҳам назарда тутади.

“Барча скандинавияликларни Ливерпульда кўрсак, ёки Манчестердаги туристлар расмга олаётганини кўрсак кулишга ва ҳазиллашишга ўргангандик. Бироқ ҳақиқат шуки, улар бизга келишни истмашмасди. Чунки биз муваффақиятли эмасдик. Энди улар бизнинг бўлагимизга айланишган” – дейди клуб расмий мухлислари бош котиби Кевин Паркер.

Янги мухлисларни жалб қилиш учун ҳаракат чўққисига чиқмоқда. Бунда клуб нафақат уларнинг қўллаб-қувватлашига, балки содиқ мухлисларга айланишига қулай шарт-шароитларни яратишни мақсад қилган.

Шу сабабли клуб мухлисларга янги хизмат турлари ва имкониятлар тақдим қилмоқда. Шулардан бири “Сити майдони” лойиҳаси. Ўйин кунлари стадион бўйлаб текин wi-fi зоналар, ўзаро мулоқот олиб боришлари учун янги имкониятлар тақдим қила бошлади.

Май ойида билет нархлари оширилганига қарамай, кўплаб мухлислар бунга эътироз билдирганича йўқ. Қолганлар эса нега фойдага кирган клублар билет нархларини кўтаришади деган саволга жавоб қидиришмоқда.

“Бундай эмас. Ўйлашимча, билет нархи масаласига кенгроқ қарашимиз керак. Биз 2009-10-йилдан бери Премьер Лигада энг арзон мавсумий билет 250 фунтга эгамиз. Фақатгина бир марта “Сток Сити” биздан 5 фунтга арзонроқ қилган эди.” – дейди Беррарда.

Агарда “City Football Group” жозибадор услубда ғалабали юришини давом эттирса, уларни келгуси ўн йилликда ҳам омадли йиллар кутиб тургани аниқ.