
“Манчестер Сити”: Қолсанг, катта маош оласан!
“Манчестер Сити” раҳбарияти амалдаги “Олтин тўп” соҳиби Родри билан ҳамкорликни 2029 йилнинг 30 июнигача узайтиришга қарор қилди.
Испан футболчисига “Реал”дан бўлаётган жиддий қизиқишни инобатга олиб, “шаҳарликлар” янги битим имзолаш жараёнини тезлаштирадиган бўлди.
29 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзигача тузилган эди. Энди бу муддат икки йилга узайтирилади.
Агар Родри таклифни қабул қилса, жамоада энг катта маош оладиган ўйинчилар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилади. “Манчестер Сити” жамоа футболчилари орасида энг кўп хизмат ҳақини Эрлинг Холандга тўлаб келади.
Родри Манчестерга 2019 йили келган. Ўтган мавсумда оғир жароҳат олган футболчи узоқ муддат даволанишга мажбур бўлди.
Англия ва Испаниядаги манбаларнинг маълум қилишича, Родрининг ўзи ҳам “Реал”дан бўлаётган чорловларга қарамай, фаолиятини Хосеп Гвардиола қўл остида давом эттиришни маъқул кўрмоқда.
Комментарии